< 42 йил қамоқда ўтирган икки америкалик айбсиз деб топилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

42 йил қамоқда ўтирган икки америкалик айбсиз деб топилди

42 йил қамоқда ўтирган икки америкалик айбсиз деб топилди
АҚШда хато судланган икки нафар маҳбус 42 йиллик қамоқ жазосидан кейин озодликка чиқарилди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.  
1976 йилда 34 ёшли Клиффорд Уильямс ва унинг жияни 18 ёшли Хуберт Майерс Флоридада умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар қотиллик ва суиқасдда бош гумонланувчилар бўлишган.
Бироқ уларга чиқарилган жазо ҳукмлари суд томонидан чиқарилган қарорларни текширувчи бўлим фаолияти туфайли бекор қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, юқоридаги жиноятлар учун жавобгарликни 1994 йилда вафот этган бошқа бир киши ўз зиммасига олган бўлган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий