Туркияда маҳаллий сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
31 фоиз овозлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин Истанбул мэри лавозими учун АТПдан номзод, Эрдўғаннинг яқин сафдоши, собиқ бош вазир Бинали Йилдирим 51,6 фоиз овоз билан, Анқарада эса 26 фоиз овоз ҳисоб-китоб қилингандан кейин АТП раиси ўринбосари Мехмет Озхасеки 50,6 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.
Умуман олганда сайловларда АТП номзодлари етакчилик қилмоқда.
Ушбу сайловларда Туркиянинг етакчи сиёсий партиялари ўтган йилги парламент ва президент сайловларидаги каби иккита йирик сиёсий блокка: “Халқ иттифоқи” (Cumhur İttifakı) ва “Миллат иттифоқи”га (Millet İttifakı) бирлашган. “Халқ иттифоқи” АТП ва Миллий ҳаракат партияси томонидан шакллантирилган. Бу блокнинг асосий рақиби “Миллат иттифоқи” эса Халқ-республикаси партияси ва Яхши партиядан ташкил топган.
Комментарии (0)