Туркияда маҳаллий сайловлар бошланди. Эрдўған нимадан хавотирда?
Мамлакат парламентар бошқарувдан президентликка ўтгандан буён биринчи марта ўтказилаётган муниципал сайловда шаҳар мэри, ҳудудий парламент аъзолари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, қишлоқ оқсоқоли ва оқсоқоллар кенгаши аъзолари сайланади.
Мазкур сайловда 12та партия ҳамда мустақил номзодлигини илгари сураётган шахслар иштирок этаяпти. Марказий сайлов комиссияси 82 миллион фуқародан 57 миллиондан ортиғи сиёсий ҳуқуққа эгалигини таъкидлаган.
Сайлов арафасида мамлакатда девальвация бошланди. Ҳукумат миллий валютанинг қадрини ушлаб қолиш учун тижорат банклари томонидан лирадаги офшор кредитлашни вақтинча тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди.

Комментарии (0)