< Россия Ҳиндистонга С-400 мажмуаларини етказишни бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия Ҳиндистонга С-400 мажмуаларини етказишни бошлади

Россия Ҳиндистонга С-400 мажмуаларини етказишни бошлади

Россия Ҳиндистонга С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказишни бошлади. Бу ҳақда Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.   

Ҳиндистон Хитой ва Туркиядан кейин ушбу мажмуани сотиб олган учинчи давлатга айланди.
Россия ва Ҳиндистон С-400 етказилиши бўйича шартномани 2018 йилда имзолаган. 5,43 млрд долларлик шартномага кўра Россия Ҳиндистонга С-400’дан 5 та полк комплектини етказади.
АҚШ шартномага фаол қаршилик кўрсатган ва харидорларга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилган. 
С-400 “Триумф” мажмуаси 2000-йиллар бошида ишлаб чиқилган ва Россия армияси томонидан 2007 йилда қуролланишга олинган. Шундан кейин мажмуа бир неча марта модернизация қилинган. Мажмуа ҳаво ҳужумини олиб борувчи воситалар, жумладан самолётлар, баллистик ракеталар ва гипертовушли қуролга қарши мўлжалланган. У 250 км узоқликдаги ва 25 км баландликдаги нишонларни ура олади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий