< Путин гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилди

Путин гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилди
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи чоғида фахрий қоровулдаги гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилди. Бу ҳақда 28 март, пайшанба куни журналист Дмитрий Смирнов ўз Telegram-каналида ёзган.
Путин пайшанба куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Тадбир республика давлат протоколининг янги қоидаларига асосан ўтказилди: «Ала-Арча» давлат қароргоҳи конгресс-холли олдида постаментли мармар чодир қурилди.
Дастлаб Қирғизистон президенти етиб келган, Россия етакчиси «Аурус»да бироз вақт ўтгандан кейин кирган. Россия ва Қирғизистон раҳбарлари постаментга кўтарилишди, у ерда уларни миллий гвардия фахрий қоровули кутиб олди. Шундан сўнг, Путин ва Жээнбеков фахрий қоровул ротаси байроғига яқинлашган ва сафни четлаб ўтишган.
«Салом Аскар», - дея мурожаат қилган ҳарбийларга Путин.
Бундан олдин, Путин Бишкекка келгани хабар берилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий