< Исроил авиацияси ХАМАС етакчиси офисини буткул вайрон қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Исроил авиацияси ХАМАС етакчиси офисини буткул вайрон қилди

Исроил авиацияси ХАМАС етакчиси офисини буткул вайрон қилди
Исроил авиацияси 25 март куни ХАМАС ҳаракатининг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ханийнинг Ғазодаги офисига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Фаластиннинг “Маън” ахборот агентлиги ҳамда Исроил армияси маълум қилди. 
Маълумотларга кўра, дронлар ёрдамида ўққа тутиш натижасида ХАМАС етакчиси маъмурий биноси буткул вайрон бўлган. Бундан ташқари, ХАМАСнинг қуролланган қаноти “Иззаддин ал-Қассам бригадалари” позициялари ҳам ҳаводан ўққа тутилган. Яна бир ракета Ғазо шарқидаги уйга теккан. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.   
Исроил разведкаси “Моссад”нинг твиттердаги саҳифасида Ханий офиси йўқ қилиниши видеоси жойлаштирилган.

Маълумотларга кўра, ракета ҳужуми олдидан аҳолининг зудлик билан эвакуация қилинишига сигнал бўлган разведкачи самолётларнинг огоҳлантирувчи зарбалари берилган. 
Исроил зарбаларига жавобан фаластин гуруҳлари Исроил ҳудуди томон камида 30 та ракета отган.
Ғазо атрофидаги вазият 25 март куни у ердан Исроил томон ракета отилиши сабабли яна кескинлашган. Ракета Исроилнинг марказий қисмидаги Мишмерет қишлоқ хўжалигидаги уйга теккан. Ҳужум оқибатида 7 нафар исроиллик, жумладан 3 нафар бола жабр кўрган. 
Исроил армияси бунга жавобан ХАМАС позицияларига зарбалар бера бошлаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий