«Москва кўз ёшларга ишонмайди». Порошенко украиналикларга чақириқ билан чиқди
«Украиналикларга тиз чўкиб туриш, эмаклаш, йиғлаш ва Путиндан кечирим сўраш таклиф этилмоқда», - деди Порошенко.
Бироқ, Украина етакчисининг эслатишича, «Москва кўз ёшларга ишонмайди».
Шу билан бирга, президент Украина аҳолисига Путиндан «кечирим сўраш» айнан қандай таклиф этилаётганига аниқлик киритмади.
Бундан олдин, Порошенко Қримни Украинага қайтариш бўйича режани очиқлаганди.
Хусусан, Украина президенти Порошенко Қримни, қайта сайланган тақдирда, Киевнинг юрисдикцияси остига қайтаришни устувор вазифаси сифатида қўйишга ваъда берди.
Комментарии (0)