Исроил Ғазо секторига зарбалар беришга киришди
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, ҳужумлар нишони анклав ҳудудидаги ҲАМАС ташкилотига тегишли позициялардир. Айнан шу ташкилот жангарилари Исроил ҳудудига ракета учирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Бундан аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо билан чегара ҳудудига иккита қўшимча бўлинма кўчирилгани, захирадаги ҳарбийларнинг бир қисми қуроллантирилиши бошланганини ва мамлакат жанубидаги ҳудудларга ўтиш йўллари ёпилганини маълум қилганди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Исроилнинг ўққа тутилиши сабабли АҚШга сафарини муддатдан олдин тугатиши ва юртига қайтишини маълум қилди.
Комментарии (0)