Ўзбекистон делегацияси «Атомэкспо 2019» халқаро форумида иштирок этади
Делегация таркибидан «Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон Давлат саноат хавфсизлиги қўмитаси, Энергетика вазирлиги вакиллари ўрин олган.
«Атомэкспо» халқаро форуми доирасида ихтисослашган кўргазма, конгресс, давра столи, «В2В» шаклидаги бизнес-учрашувлар ва махсус тадбирлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 июлда имзоланган «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.
Комментарии (0)