Нур-Султон биринчиси эмас. Номи ўзгарган шаҳарлар
МДҲ
Ленинград – Санкт-Петербург


Фото: Piter.TV
Дастлаб Ленинград шаҳрида шаҳарни Санкт-Петербургга ўзгартириш бўйича тезкорлик билан ўтказилган референдумда кўпчилик буни ёқлаган бўлса-да, иккинчи босқичда — область номини ҳам ўзгартиришда катта норозиликлар юзага келди ва кўпчилик ҳар икки номни сақлаб қолиш талаби билан кўчаларга чиқди.
Улар «Мен Санкт-Петербург учун жангга кирмагандим!», «Тарихни унутма, Санкт-Петербург блокадаси бўлмаган», «Аҳмоқона номлашлар учун сарфланувчи 140 миллионни ким тўлайди?!» каби шиорлар кўтариб чиқишганди. Шу норозиликлар сабабми, олдинги номнинг иккинчи жаҳон урушидаги аҳамияти туфайлими, область номи ўзгартирилмади ва ҳануз Ленинград деб номланади.
Сталинобод ва Ленинобод Тожикистоннинг бош шаҳарлари эди
Душанбе шаҳрининг 1929—1961-йиллар давомида, яъни оз эмас кўп эмас 32 йил мобайнида Сталинобод деб номланганини кўпчилик унутиб юборган. Аммо бу давлатнинг иккинчи йирик шаҳри номи Ленинободдан Хўжандга ўзгартирилгани айнан мустақиллик шарофати билан рўй берган ва буни ҳамма, жумладан Ўзбекистон аҳли ҳам яхши билади. Ҳар икки шаҳарнинг ҳар икки томонлама ўзгаруви ҳам тинч йўл билан кечган.
Свердловскдан Екатеринбургга

Фото: LiveJournal

Фото: Meteo-tv
Аммо 1991 йилга келиб яна ном ўзгарди ва Свердловск Екатеринбургга айлантирилди.
Сталинграддан Волгоградга

Фото: GETTY IMAGES

Фото: ИноСМИ
1961 йилга келиб, шахсга сиғиниш қораланиши даврида Сталинград номи Волгоград деб ўзгартирилди.
Кенигсбергдан Калининградга
Иккинчи жаҳон уруши якунига кўра, СССР кўплаб ютуқлар қаторида Кенигсберг шаҳрини ҳам ўзиники қилиб олди. Шаҳар эски номида қолиши мумкин эмасди. 1946 йилга келиб шошилинчда ном ўзгартириш зарурати пайдо бўлди ва уни «иттифоқ оқсоқоли» деб улуғланувчи, яқинда вафот этган Калинин шарафига Калининград деб ўзгартиришди. Аммо Михаил Иванович Калининнинг бу шаҳарга бирор жиҳатдан алоқаси бўлмаган.
Фрунзедан Бишкекка

Қирғизистон пойтахти дастлаб Пишпек деб номланган. Аммо 1926 йилда, инқилоб эпкинида шаҳар номи Фрунзе деб ўзгартирилади. 1991 йилда, Қирғизистон ҳам ўз мустақиллигига эга бўлгач, бу пойтахт шаҳарга Бишкек номи берилди. Аммо қирғиз биродарлар бу ўзгариш билан ҳам тўхталиб қоладиганга ўхшамаяпти. Сўнгги маълумотларга қараганда, Қирғизистонда пойтахт Бишкекни Манас деб ўзгартириш таклиф қилинган. Бундай ташаббус президент аппаратининг собиқ раҳбари, давлат маслаҳатчиси Эмилбек Каптагаев томонидан илгари сурилган.
Ўзбекистонда ҳам мустақилликдан кейин жой номларини ўзгартириш бўйича катта ишлар амалга оширилган. Аммо мамлакатимизда йирик шаҳарлар номи ўзгариши кузатилмай, асосан туманлар ва кичик аҳоли ҳудудлари доирасида иш олиб борилган.
Жаҳонда
Нью-Амстердамдан Нью-Йоркка
Дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бири, бизнес ва молия маркази бўлган бу маскан 1664 йилга қадар Нью-Амстердам деб аталган. Сабаби бу ҳудудга голланд колониячилари жойлашган эди. Аммо вақт ўтиб, улар ҳудудни инглизларга бой беришади ва шаҳар номи ҳам Англиянинг Йорк шаҳридан келиб чиқиб Нью-Йоркка ўзгартирилади.
Шунингдек Истанбул бир вақтлар Константинополь бўлганини кўпчилик билади. Лекин Париж номи Лютеция, Токио – Эдо (1868 йилга қадар), Пекин – Пейпинг, Осло – Кристиания, Копенгаген – Гавнь, Оттава – Байтаун, Киншаса – Леопольдвиль, Хельсинки – Гельсингфорс бўлганидан кўпчилик бехабар бўлса керак.
Аброр Зоҳидов
Комментарии (0)