Россия қўшинлари ДХРдаги Тихоновкани озод қилди
Қишлоқ «Жануб» гуруҳи жангчиларининг қатъий саъй-ҳаракатлари натижасида озод қилинган.
Россия қўшинлари Донецк Халқ Республикасидаги Тихоновка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, аҳоли пункти «Жануб» гуруҳ бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида назоратга олинган.
Шунингдек, Славянск, Краматорск, Николаевка, Рай-Александровка, Роскошное ва Константиновка ҳудудларида Украина ҚКнинг бир қатор тузилмаларига талафот етказган.
Хусусан, бешта механизациялашган, мотоўқчи, аэромобиль ва штурмчи бригадалар, денгиз пиёдалари ҳамда миллий гвардия бригадалари тузилмалари нишонга олингани айтилди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Украина ҚК 120 нафаргача ҳарбий хизматчи, 2 та зирҳли жанговар машина, 13 та автомобиль, 5 та дала артиллерия қуроли ва радиоэлектрон кураш станциясини йўқотган.
Комментарии (0)