Старобельск ҳужумига жавоб: Украинада зарба берилган объектлар рўйхати очиқланди
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, жавоб зарбалари Киев, Запорожье, Днепропетровск, Харьков, Суми, Хмельницкий ва Полтава вилоятларидаги ҳарбий саноат объектлари ҳамда бир қатор ҳарбий аэродромларга берилган.
Россия Қуролли кучлари Старобелскдаги коллежга учувчисиз учиш аппаратлари орқали қилинган ҳужумга жавобан Украина ҳарбий-саноат комплекси, ёқилғи ва транспорт инфратузилмасига оммавий зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Маълумотга кўра, зарбалар узоқ масофали юқори аниқликдаги ҳаво, қуруқлик ва денгиз қуроллари, шунингдек, гипертовушли ракеталар ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари билан амалга оширилган.
Вазирликка кўра, Киевда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 10 та корхона, жумладан, учувчисиз учиш аппаратлари ва радиоэлектроника саноати билан боғлиқ объектлар зарар кўрган.
Шунингдек, Киевда Қуролли кучларнинг ҳарбий хизматга чақирув ва сафарбарлик билан шуғулланувчи учта ҳудудий маркази зарар кўргани айтилди.
Комментарии (0)