< АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этилди

АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этилди
Япониянинг Окинава оролида АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг Кэмп-Дзукэран базасида қўпорувчилик содир этилди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий полициясига иқтибос келтирган ҳолда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди
Маълум қилинишича, номаълум кимсалар база деворининг бир қисмига шикаст етказиб, унинг ҳудудида бостириб киришган. Шундан кейин улар база ҳудудида қўлланувчи газ баллонини портлатишган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Кэмп-Дзукэран базасида АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг Окинавадаги гуруҳи штаби жойлашган. Умуман олганда бу оролда ҳудуд бўйича АҚШнинг Япониядаги ҳарбий объектларининг 70 фоизи мужассамлашган, ваҳоланки орол Япония ҳудудининг 1 фоизинигина ташкил қилади. Бу объектлар орасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг хориждаги энг катта базаси – Кадена ҳам бор.   

Комментарии (0)

Оставить комментарий