< Россияда 19та терактнинг олди олинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россияда 19та терактнинг олди олинди

Россияда 19та терактнинг олди олинди
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг маълум қилишича, 2018 йил давомида Россия махсус хизматлари мамлакат ҳудудида 19та терактнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Патрушевнинг айтишича, телефон терроризми анча жиддий таҳдид ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён 2 мингдан зиёд сохта мина қўйилганлиги ҳақида хабарлар қайд этилган, уларнинг аксарияти хориждан юборилган.
Шунингдек, Патрушев Россияга таҳдидлар орасида Ғарбнинг космосдан тинч фойдаланиш тўғрисидаги келишувларни бузиши ва АҚШнинг ракеталардан мудофаа тизимини кучайтиришини тилга олган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий