< Украина сайловлар арафасида чегарадаги хавфсизлик чораларини кучайтирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Украина сайловлар арафасида чегарадаги хавфсизлик чораларини кучайтирди

Украина сайловлар арафасида чегарадаги хавфсизлик чораларини кучайтирди
Украина Давлат чегара хизмати Россия билан чегарада хавфсизликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни кучайтирди. Бу ҳақда муассаса раиси ёрдамчиси Олег Слободянга асосланган ҳолда УНН агентлиги хабар тарқатди.
Манба сўзларига кўра, бундай чоралар президентлик сайлови яқинлашаётгани ва сайловолди кампанияси авж палласига киргани муносабати билан хавф даражаси ошгани туфайли қабул қилинган.
«Россия билан чегарада вазият кескинлигича қолмоқда, аммо назорат остида», деган у.
Айни вақтда назорат пунктларида ва уларнинг ташқарисида ҳам чегара патруллари мавжуд бўлиб, унга бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам жалб этилган.
Февраль ойида Украина Хавфсизлик хизмати мамлакатдаги жиноятчи тўдалар фаолияти ҳақида маълумот пайдо бўлгандан кейин оммавий қидирув ишларини олиб борди. Маълумотларга кўра, тўда аъзолари Россия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилиб, сайловчилар пирамидаларини тузиши ва сайловчиларни сотиб олиш билан шуғулланиши керак эди.
14 март куни Украина «Яценюк девори» лойиҳасига қайтганини маълум қилди. Чегара ҳудудида турли тўсиқлар ўрнатилмоқда. Қурилиши ишлари 2021 йилда якунланиши режалаштирилган.
21 март куни Украина чегарачилари 25 нафар россиялик мамлакатга киришига рухсат бермаган, йил бошидан буён киритилмаганлар сони эса 2 мингдан ошган.
Украинада президентлик сайловлари 2019 йил 31 март кунига белгиланган. Сайлов бюллетенларида 39 нафар номзод кўрсатилган. Сайловолди кампанияси даврида актёр ва комик Владимир Зеленский, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко, амалдаги президент Петро Порошенко ҳамда «Мухолиф платформа – Ҳаёт учун» партияси асосчиси Юрий Бойко етакчилик қилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий