< Афғонистон армияси толибларнинг Ҳирот ва Бадғис вилоятлари марказига ҳужумини қайтарди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистон армияси толибларнинг Ҳирот ва Бадғис вилоятлари марказига ҳужумини қайтарди

Афғонистон армияси толибларнинг Ҳирот ва Бадғис вилоятлари марказига ҳужумини қайтарди

Бадғис вилояти губернаторининг сўзларига кўра, Қалъаи Нав учун жангларда 60 дан ортиқ толиб йўқ қилинган, 50 дан зиёд жангари ярадор бўлган.

Афғонистон қуролли кучлари ва қаршилик отрядлари "Толибон" ҳаракати жангариларининг Ҳирот ва Бадғис вилоятлари марказлари – Ҳирот ва Қалъаи Нав шаҳарларига амалга оширган ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда Ҳирот ва Бадғис вилояти губернаторлари Абдулла Собир Ғани ва Ҳисомиддин Шамсларга таяниб "Толо нюс" телеканали хабар берди.
"Бугун тунда толиблар тўрт тарафдан Ҳирот шаҳрига ҳужум қилди, ҳужум армия бўлинмалари ва қаршилик отрядлари томонидан қайтарилди. Тун бўйи олтита ҳужум қайтарилди, 30 жангари ўлдирилди, ўнлаб жангарилар яраланди", дея Ғанининг сўзларидан иқтибос келтирди телеканал.
Бадғис вилояти губернаторининг сўзларига кўра, Қалъаи Нав учун жангларда 60 дан ортиқ жангари йўқ қилинган, 50 дан зиёд жангари ярадор бўлган.
Ҳозирда хавфсизлик кучлари шаҳарни назорат қилмоқда. Ғазни вилояти маркази Ғазни шаҳрида қақшатқич жанглар давом этмоқда. ОАВнинг маълумот беришича, толиблар губернатор офиси ва полиция маҳкамасини эгаллаган.
Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, ўтган суткада 439 нафар толиб йўқ қилинган ва 77 нафари ярадор бўлган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий