Ҳиндистон “Бир камар – бир йўл” форумини яна бойкот қилди
Мисри Ҳиндистоннинг форумдаги иштироки ҳақидаги саволга жавобан “Бирорта давлат суверенитет ва ҳудудий яхлитликнинг бош тамойилларига зид бўлган ташаббусда иштирок этмайди”, деб айтган. Унинг айтишича, “Нью-Деҳли бу дастур бўйича ўз позициясини Хитой етакчиларига бир неча бор етказган, шу сабабли Ҳиндистон раҳбариятининг қарори Пекин учун сюрприз бўлмайди”.
“Бир камар – бир йўл” дастуридан мақсад Евросиёда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобланади. Дастур ўз ичига “Ипак йўли иқтисодий камари” ва “ХХI аср денгиз йўли” лойиҳаларини олган. “Бир камар – бир йўл”нинг биринчи форуми 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган.
Форум апрелда бўлиб ўтади, унда 40 га яқин давлат етакчилари иштирок этади.
Комментарии (0)