< Россияда дунёдаги энг қиммат дорининг биологик муқобили яратилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россияда дунёдаги энг қиммат дорининг биологик муқобили яратилди

Россияда дунёдаги энг қиммат дорининг биологик муқобили яратилди
Россияда дунёда энг қиммат дори воситаси бўлган экулизумабнинг биомуқобили яратилди, деб хабар берди Россия Савдо-саноат вазирлиги.
Экулизумаб кам учрайдиган касалликлар – пароксизмал тунги гемоглобинурия (ПТГ) ва ғайриоддий гемолитик-уремик синдром (ҒГУС) касалликларини даволашда қўлланилади.
Маълумот берилишича, Россияда ПТГ билан касалланган битта беморнинг бир йил даволаниши 26-27 миллион рубль (406-421 минг доллар), ҒГУС билан касалланган беморнинг бир йил даволаниши эса 35-37 миллион рублга (546-578 минг доллар) тушади.
Савдо-саноат вазири Денис Мантуровнинг айтишича, Россия компанияси томонидан яратилган препарат аслига нисбатан 25%га арзонроқ бўлади. 
Очиқ маълумотларга қараганда, Ер юзи бўйича 8 минг киши ПТГ касаллигига чалинган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий