< Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Карнатака штатининг Дхарвад шаҳрида бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, деб хабар берди ANI агентлиги.
Агентликнинг маълумот беришича, вайроналар остидан 60дан ортиқ киши қутқариб олинган.
Қутқарув операциясида офатлар вақтида ҳаракатланиш кучлари, ёнғин хавфсизлиги ҳамда тез ёрдам бригадалари иштирок этмоқда.
Маълум қилинишича, бино эгасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий