< Байден Трампнинг АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини тақиқлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Байден Трампнинг АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини тақиқлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди

Байден Трампнинг АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини тақиқлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди

Жо Байден шунингдек, Хитой иловаларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида чиқарилган 2021 йил 5 январдаги фармонни ҳам бекор қилди.

АҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Дональд Трампнинг АҚШда TikTok ва WeChat иловаларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди.
«АҚШ президентининг 2020 йил 6 августдаги 13942- ва 13943-фармонлари бекор қилинади», — дейилади Оқ уй хабарида.
Ушбу фармонларда Хитойнинг TikTok ва WeChat иловаларидан АҚШ ҳудудида фойдаланиш тақиқланиши кўзда тутилганди.
Байден шунингдек, Хитой иловаларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида чиқарилган 5 январдаги фармонни ҳам бекор қилди.
Мазкур фармонга кўра, Alipay, WeChatPay, QQWallet, Tencent QQ, Camscanner, SHAREit, Vmate ва WPS Office иловаларидан фойдаланиш тақиқланганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий