< Россия мудофаа вазири Шойгу Дамашқда Башар Асад билан учрашди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия мудофаа вазири Шойгу Дамашқда Башар Асад билан учрашди

Россия мудофаа вазири Шойгу Дамашқда Башар Асад билан учрашди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 19 март куни Сурияга амалий ташриф билан келди. 
Таъкидланишича, Шойгу Сурияга Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан келган. Россия мудофаа вазири Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан музокаралар ўтказган. У, шунингдек, Путиндан Асадга нома топширган.
Томонлар музокаралар вақтида Сурияда халқаро террорчиликка қарши кураш ҳамда минтақада хавфсизликни таъминлаш масаласини кўтаришган. Бундан ташқари, қочқинларнинг Сурияга қайтиши ва сурияликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш муҳокама қилинган.
Шойгу музокаралар вақтида Сурияда жангариларга қарши курашда ютуқларга эришилганини таъкидлаб ўтган. Бироқ унинг айтишича, Сурияда осойишта ҳаётнинг тикланишидаги муваффақиятлар ҳаммани ҳам қониқтирмаяпти. “Ғарб давлатлари Суриядаги ҳар қандай ижобий ўзгаришларни йўққа чиқаришга уринмоқда ва инқирозга чек қўйишда янги тўсиқлар яратмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Россия вакили. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий