Назарбоев истеъфосини эълон қилишдан аввал Путин билан гаплашган
«Бугун кундузи Владимир Путин ҳамда Нурсултон Назарбоев телефон орқали гаплашишди. Бироқ ҳозирча суҳбат мавзусини ошкор қила олмаймиз»,- дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради «РИА Новости».
Бугун Қозоғистонни қарийб 30 йилдан буён бошқариб келган Нурсултон Назарбоев давлат раҳбари ваколатларини топширди. Қозоғистон президенти вазифасини вақтинча Қозоғистон Сенати спикери Қосим-Жўмарт Токаев бажариб туради.
Комментарии (0)