АҚШ Афғонистон раҳбарининг маслаҳатчиси билан алоқаларни узди
Агентлик маълумотларига кўра, бу қарор Моҳиб АҚШ томонидан асосий музокарачи Залмай Ҳалилзодни очиқчасига танқид остига олгани билан боғлиқ.
Қайд этилишича, Моҳиб Ҳалилзодни толибларни қонунийлаштирганлик ва Афғонистон ҳукуматини «қонунийлик мақом»дан маҳрум қилганликда айблаган.
Шу билан бирга, Хэйл Афғонистон етакчиси Ашраф Ғанини АҚШнинг бу борадаги тегишли қарори тўғрисида хабардор қилган.
Бундан олдин, Абдулазиз Комиловнинг «Толибон» ҳаракати раҳбарияти билан учрашуви бўйича қўшимча маълумот берилганди.
Комментарии (0)