< Путин ҳукуматни ҳурмат қилмайдиганлар жазоланиши назарда тутилган қонунни имзолади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин ҳукуматни ҳурмат қилмайдиганлар жазоланиши назарда тутилган қонунни имзолади

Путин ҳукуматни ҳурмат қилмайдиганлар жазоланиши назарда тутилган қонунни имзолади
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин сохта хабарлар (fake news) тарқатувчиси, ҳукуматга ҳурмат муносабатида бўлмаган жисмоний ё юридик шахсларни оширилган коэффициентда жазолашни назарда тутувчи қонунни имзолади.
Маълум қилинишича, қонун етти кундан сўнг кучга киради.
Унга кўра, сохта хабар тарқатгани учун жарима 30 мингдан 100 минг рублгача белгиланиши мумкин. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш воситаси ҳам мусодара этилиши кўзда тутилган. Юқори лавозимда фаолият олиб борувчи шахс шу ишга қўл урса, жарима 200 минг рублгача белгиланиши таъкидланмоқда.
Бундан ташқари, оммавий тартибсизликлар, осуда ҳаётни салбий ўзгартирувчи асоссиз хабарларни тарқатгани учун жарима миқдори 1 миллион рублдан оширилди.
Анъанавий матбуот ва сайтлар қоидага риоя қилмаган ҳолда огоҳлантирилади ва хабарнинг батамом ўчирилиши сўралади. Расмий рўйхатдан ўтмаган сайтлар билан ушбу ҳолат юз берса, уларга огоҳлантиришсиз чеклов қўйилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий