< Порошенко Қримни сайловлардан сўнг қайтаришга ваъда берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Порошенко Қримни сайловлардан сўнг қайтаришга ваъда берди

Порошенко Қримни сайловлардан сўнг қайтаришга ваъда берди
Украина президенти Пётр Порошенко Қримни «президентлик сайловларидан сўнг» қайтариш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Унинг маълум қилишича, Киев «ҳеч қачон ҳеч қандай тушунарсиз келишувларга розилик бермайди».
«Қрим Украинага қайтарилади. Биз бу имкон қадар қисқа вақт ичида, президентлик сайловларидан сўнг юз бериши учун қўлдан келган ҳамма нарсани қиламиз», - дея маълум қилди у.
Бундан олдин, Порошенко Россияга қарши янги санкцияларни «уч қисмли зарба» деб атаганди.
Украина президенти Пётр Порошенко Керч бўғозидаги воқеа туфайли Канаданинг Россияга қарши жорий этилган санкцияларига изоҳ берди. 
У Порошенко Евроиттифоқ, Канада ва АҚШга Россия томонига нисбатан қўлланилган санкция чекловлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда шу тариқа трансатлантик мамлакатлар Россия томонига «кучли ва уч қисмли» зарба бергани ҳақида маълум қилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий