< АҚШ Японияни Хитой билан ихтилофда қўллаб-қувватлашини тасдиқлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Японияни Хитой билан ихтилофда қўллаб-қувватлашини тасдиқлади

АҚШ Японияни Хитой билан ихтилофда қўллаб-қувватлашини тасдиқлади

АҚШнинг янги мудофаа вазири Ллойд Остин япониялик ҳамкасби Нобуо Кисига Вашингтон Японияни Хитой билан Шарқий Хитой денгизидаги баҳсли ороллар Сенкану устидан суверенитетини қўллаб-қувватлашига ваъда берди. 

“Вазир Остин Сенкаку АҚШ-Япония хавфсизлик ҳақидаги шартномасининг 5-моддаси таъсири остига тушишини ва АҚШ Шарқий Хитой денгизидаги вазиятни ўзгартиришга ҳар қандай бир томонлама уринишларга ҳали ҳам қарши чиқишини тасдиқлади”, дейилган Пентагон хабарида.
Шартнома унинг иштирокчиларига учинчи томоннинг ҳужуми ҳолатида ҳарбий ёрдам берилишини кўзда тутади.
Вазирлар суҳбат давомида, шунингдек, америкалик ҳарбийларнинг Япониядаги жойлашувини ўзгартириш масаласини, жумладан, Хэноко авиабазаси ташкил этилиши ва у ерга Футэмма базасидан кучларнинг ўтказилишини муҳокама қилишган.
Пентагоннинг ушбу баёноти Хитойга қўшни давлатларнинг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида бир кун ичидаги иккинчи баёноти бўлди. Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирганди. 
Ҳозирда Япония назорати остида бўлган Сенкаку ороллари (хитойча номланиши Дяоюйдао) узоқ вақтдан бери Токио ва Пекин ўртасидаги ҳудудий баҳс предмети  ҳисобланади. Япония Тайван билан биргаликда 1895 йилда Сенкаку ороллари устидан назоратни ўз қўлига олган. Хитой эса Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин Тайванга даъво қилишдан бош тортгани важи остида ушбу оролларга эгалик қилишга даъво қилиб келади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий