Қирғизистон президенти сайловларида Садир Жапаров ғалаба қозонмоқда
Қирғизистон президенти сайловларининг 1-босқичида Садир Жапаров 96,65 фоиз сайлов участкаларидан олинган натижалар ҳисоб-китоб қилингандан кейин 79,25 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг охирги маълумотларига кўра, 2-ўринни Адахан Мадумаров 6,56 фоиз овоз билан эгалламоқда.
Сайловлар натижаларини расман 2 ҳафтадан кейин эълон қилиш режалаштирилган. Аммо ҳозирдаёқ Жапаров Қирғизистон тарихидаги энг ёш президентга айланиши мумкинлиги аён бўлмоқда. Жапаров ҳозирда 52 ёшда бўлиб, сиёсий фаолиятини 2005 йилда бошлаган.
Жапаров республиканинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков 2020 йил октябрдаги воқеалар оқибатида истеъфога кетгандан кейин унинг ўрнини эгаллаганди. Бироқ у президент сайловларида иштирок этиш учун давлат раҳбари ваколатларини вақтинча парламент спикери Талант Мамитовга топширганди.
Республикада президент сайловлари билан бир вақтда мамлакатдаги бошқарув шакли бўйича референдум ҳам бўлиб ўтган. Дастлабки натижаларга кўра, Қирғизистоннинг аксарият аҳолиси бошқарувнинг президент шаклига овоз берган. Буни ҳам Жапаровнинг ғалабаси деб айтиш мумкин, чунки у айнан шундай бошқарувни қўллаб-қувватлаганди.
Қирғизистондаги сайловлар ва референдум биринчи марта жуда паст давомат билан ўтди. Охирги маълумотларга кўра, сайловчиларнинг давомати 38,63 фоизни ташкил қилган. 2017 йилда ўтган президент сайловларида давомат 56 фоиздан сал камроқни ташкил қилганди.
Маҳаллий экспертлар бундай паст кўрсаткични аҳолининг мамлакатдаги сиёсий беқарорликдан чарчагани ва ички миграциянинг юқорилиги билан тушунтиришмоқда. Қишлоқ аҳолисининг шаҳарга пул топиш учун кетган аксарият қисми овоз бериш учун рўйхатдан ўтган жойига қайтишни истамаган.

Комментарии (0)