АҚШ КХДРга қарши санкциялар эҳтимоли ҳақида маълум қилди
Қайд этилишича, бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилган.
«Биз Шимолий Корея томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган эҳтимолий ечимларини кўриб чиқамиз - улар музокараларга жиддий ёндашадими, бунга қайтишни хоҳлайдими ва ядро қуроли дастури ҳамда у билан боғлиқ бўлган бошқа дастурлардан воз кечишга тайёрми. Биз айнан шуларни кўриб чиқамиз». - деди Болтон.
Унинг таъкидлашича, акс ҳолда, АҚШ иқтисодий санкцияларни кучайтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР Отто Уормбирнинг ўлими учун масъул эканини маълум қилганди.
Комментарии (0)