Озарбойжон Туркияга Арманистон орқали ўтадиган транспорт йўлаги қуради
Қайд этилишича, юклар Арманистон ҳудудидан автомобилларда ташилади – йўлакнинг ушбу қисмида темир йўл қурилиши кўзда тутилмаган.
Озарбойжон Туркияга Арманистон орқали ўтадиган транспорт йўлаги қурилишини бошламоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Илҳом Алиев маълум қилди.«Яқин кунларда Ҳорадиздан Зангилонгача, Арманистон билан чегарагача етиб борадиган темир йўл қурилиши бошланади. Ушбу темир йўл қурилишига кўпи билан икки йил кетади деб ҳисоблайман», — деди Алиев.
Қайд этилишича, юклар Арманистон ҳудудидан автомобилларда ташилади – йўлакнинг ушбу қисмида темир йўл қурилиши кўзда тутилмаган.
27 сентябр куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар авж олганди. Бу уруш икки мамлакат ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ўзаро қарама-қаршиликнинг энг жиддийси бўлди.
9 ноябрда уч томонлама (Россия, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида) келишув имзоланди ва уруш тўхтади. Келишувни Озарбойжон ғолиб бўлганининг исботи сифатида қабул қилди ва 10 ноябр мамлакатда ғалаба куни сифатида нишонланадиган бўлди. Арманистон учун эса келишув мағлубият сифатида баҳоланди.
Озарбойжон ҳукумати Тоғли Қорабоғнинг Боку назорати остига ўтган ҳудудларини тиклаш учун 2,2 миллиард манат (1,3 миллиард доллар) ажратишни режалаштирмоқда.
Комментарии (0)