АҚШнинг Нэшвилл шаҳри марказида автомобил портлади
Маълумот берилишича, воқеа содир бўлган жойга яқин кўчалар ёпиб қўйилган.
АҚШнинг Нэшвилл шаҳри марказида автомобил портлади. Шаҳар полицияси портлаш қасддан амалга оширилганини айтмоқда.Ҳодиса бўйича полиция, ФҚБ ҳамда адлия вазирлиги ҳузуридаги ўточар қуроллар ва портлаш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганувчи агентлик суриштирув олиб бормоқда.
Маълумот берилишича, воқеа содир бўлган жойга яқин кўчалар ёпиб қўйилган.
CNN мухбирининг хабар беришича, барча аломатларга кўра, портлаш кучли бўлган.
Шаҳар ўт ўчириш департаменти вакилининг сўзларига кўра, уч киши шифохонага олиб кетилган.
Комментарии (0)