Британия бош вазири авиаалоқа тўхтатилгани сабабли шошилинч йиғилиш ўтказади
Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги тури сабабли хорижий давлатлар қироллик билан авиаалоқани тўхтатаётгани юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказади.
Шу мақсадда Британия ҳукуматининг фавқулодда қўмитаси Cobra 21 декабрда йиғилади. Бу ҳақда Жонсоннинг вакилига таяниб АР ахборот агентлиги хабар берди.“Бош вазир Cobra’нинг йиғилишига раислик қилади. Унда халқаро ташувлар масалалари, жумладан Британияга ва ундан юкларнинг барқарор оқими муҳокама қилинади”, деб маълум қилган Жонсоннинг вакили.
Айни вақтда кўплаб давлатлар Британияда коронавируснинг юқумлироқ тури тарқалаётгани сабабли мамлакат билан авиаалоқани тўхтатишга қарор қилди.
Маълум қилинишича, инфекциянинг янги тури, шунингдек, Дания, Нидерландия, Австралия, ЖАР ва Италияда қайд қилинган.
Комментарии (0)