Белгияда вакциналар нархи сир сақланаётганига қарамай ошкор қилиб қўйилди
Белгия ҳукуматининг бюджет ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш масалалари бўйича вазири Ева де Блеекер ҳукумат томонидан сотиб олинган коронавирусга қарши вакциналар нархини твиттерда тасодифан ошкор қилиб қўйди. Гап шундаки, Европа иттифоқида вакциналар нархи ҳақидаги маълумот сир сақланмоқда.
HLN янгиликлар сайтининг хабар беришича, твит тезда ўчириб ташланган, чунки Еврокомиссия вакцина етказиб берувчи компаниялар билан тузган шартномага кўра, вакциналар нархи сир сақланиши лозим. Бироқ твит ўчириб ташланганига қарамай, унда келтирилган маълумотлар интернетда тезда тарқалган.
Де Блеекер эълон қилган твитда сотиб олинган ҳар бир вакцинанинг нафақат нархи, балки Белгия вакцина ишлаб чиқарувчи компанияга тўлаши керак бўлган умумий сумма кўрсатилган бўлган. “Жорий йилда 33,5 млн дона вакцина сотиб олинади. Биз бунга умумий ҳисобда 279 млн евро тўлаймиз”, деб ёзган де Блеекер ва 2021 йилда вакциналарни сотиб олишга қўшимча 500 млн евро ажратилишини маълум қилган.
Твитга бириктирилган жадвалдан AstraZeneca вакцинаси 1,78 евро туриши ва 77, млн доза учун умумий ҳисобда 14,6 млн евро тўланишини кўриш мумкин. Жадвалга кўра, ушбу компаниянинг вакцинаси энг арзон ҳисобланади. Энг қиммат вакцина эса Moderna’ники бўлиб, бир дозаси 18 доллар туради. Жадвалга кўра, энг кўп миқдорда вакцина Sanofi/GSK’дан сотиб олинади – 7,74 млн доза. Суммаси бўйича энг қиммат буюртма эса BioNTech/Pfizer компанияларида бўлиб, қиймати 64,8 млн еврони ташкил қилади.
Де Блеекер твиттердаги хабарига изоҳ бериб, ҳукуматда вакциналарни сотиб олишга маблағ борлиги борасидаги баъзи шубҳалар сабабли юзага келган баҳсга барҳам бермоқчи бўлганини айтган. “Сиёсатимнинг устунларидан бири – очиқ-ойдинлик. Бироқ, эҳтимол, бу вазиятда мен очиқ-ойдинликни ошириб юбордим”, деб тан олган вазир. Бироқ, унинг фикрича, ушбу твит ҳеч нарсани таҳдид остига қўймайди. “Вакциналар тайёр, улар етказиб берилмоқда, улар учун пуллар ажратиб бўлинган”, деб қўшимча қилган Де Блеекер.
Еврокомиссияда ушбу вазиятга жавобан юз берган ҳодисага изоҳ берилмаслиги, бироқ вакциналар нархи ҳақидаги ахборот махфий ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган.

Комментарии (0)