< Сомалида стадиондаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Сомалида стадиондаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди

Сомалида стадиондаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди
Сомалининг марказий қисмида жойлашган Галкайо шаҳридаги стадионда содир этилган портлаш оқибатида 10 киши, жумладан юқори мансабдор шахслар ҳалок бўлди. Shabelle радиостанциясининг хабар беришича, портлаш стадионга бош вазир Муҳаммад Ҳусайн Робле келишидан бироз олдин юз берган.
Олинган маълумотларга кўра, теракт худкуш томонидан амалга оширилган. Ҳукумат уни “Аш-Шабоб” террорчи гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилмоқда.
Сомалининг Goobjoog News портали ҳалок бўлганлар орасида уч нафар юқори лавозимли ҳарбий - “Данаб” нуфузли махсус бригадасининг Галкайодаги бўлинмаси қўмондони - генерал Муҳтор, унинг ўринбосари – генерал Маршо ва 21-зарбдор дивизия қўмондони генерал Хўжа Дағарий борлигини маълум қилган.
Сомали бош вазири стадионда нутқ сўзлаши керак бўлган. Таъкидланишича, Робле мамлакатда ўтадиган парламент ва президент сайловлари доирасида ҳозирда мамлакат бўйлаб сафар уюштирмоқда. Парламент сайловлари 2020 йил 27 декабрига, президент сайловлари эса 2021 йил 8 февралига ўтказилиши белгиланган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий