< Арманистон-Озарбойжон чегарасида Россия чегарачилари жойлаштирилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Арманистон-Озарбойжон чегарасида Россия чегарачилари жойлаштирилади

Арманистон-Озарбойжон чегарасида Россия чегарачилари жойлаштирилади

Арманистон мудофаа вазири Вагаршак Арутюнян регионга сафари чоғида россиялик тинчликпарварлар билан ушбу масалани муҳокама қилган.

Сюник областидаги Арманистон-Озарбойжон чегарасининг айрим участкаларида россиялик чегарачилар жойлаштирилади. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг билдиришича, Арманистон мудофаа вазири Вагаршак Арутюнян регионга сафари чоғида россиялик тинчликпарварлар билан ушбу масалани муҳокама қилган.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Сюник области участкасидаги Арманистон-Озарбойжон чегарасини аниқлаш жараёни қийин кечаётганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, чегараларни аниқлаш совет давридаги хариталар бўйича амалга оширилмоқда.
Тоғли Қорабоғда 44 кун давом этган жанглар давомида 300дан кўпроқ аҳоли пункти ва бир қатор стратегик тепаликлар Озарбойжон армияси назоратига ўтди. Жумладан, Озарбойжоннинг ҳарбий ғалабалари Арманистонни Келбажар, Ағдам ва Лочин туманларини қайтариб беришга мажбур қилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий