Лавров Сандунинг Днестрбўйидан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги талабига жавоб қайтарди
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия тинчликпарвар кучлари Днестрбўйида ЕХҲТ маъқуллаган «5+2» гуруҳи қарорига асосан бўлиб турибди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Молдованинг сайланган президенти Майя Сандунинг Днестрбўйидан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги талабига жавоб қайтарди.У Молдованинг янги раҳбарини Днестрбўйида тинчликпарварлик кучларини жойлаштириш бўйича илгари эришилган келишувларни ҳисобга олишга чақирди. Лавровнинг сўзларига кўра, Россия тинчликпарвар кучлари у ерда ЕХҲТ маъқуллаган «5+2» гуруҳи қарорига асосан бўлиб турибди.
«Улар энг аввало ушбу ҳудудда қонли низонинг қайта авж олиши юз бермаслиги учун муҳим ҳисобланувчи барқарорликни сақлаб туриш вазифасини бажармоқда», — деди Россия ташқи ишлар вазири.
Аввалроқ Майя Санду Днестрбўйидан Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилиши шартлигини айтганди.
Комментарии (0)