Россияда пандемия давридаги «ортиқча» ўлим ҳолатлари сони коронавируснинг «расмий» қурбонлари сонидан тўрт баробар кўплиги маълум бўлди
Россияда коронавирусга қарши кураш бўйича оператив штабнинг расмий статистикасидаги кўрсаткичлар ортиқча ўлим ҳолати кўрсаткичларидан кескин фарқ қилмоқда.
«Медиазона»нинг ёзишича, 2020 йилнинг апрелидан октябрига қадар қайд этилган ўлимлар сони Россияда сўнгги беш йилда шу даврдаги ўртача ўлимлар сонига нисбатан 120 мингга кўпроқ. Оператив штаб эса бу вақт оралиғида 28,2 минг киши коронавирусдан вафот этганини тасдиқлаган.
Апрелдан сентябрга қадар («Росстат» мазкур ойлар бўйича тўлиқ маълумот берган) мамлакатдаги ортиқча ўлим ҳолати 106 минг кишини ташкил этган. «Росстат»нинг ҳисоблашича, ўтган давр мобайнида коронавирусдан 55,6 минг одам вафот этган; оператив штаб эса фақат 20,7 мингта ўлим ҳолати ҳақида хабар берган.
Демограф Алексей Рашка «Медиазона»га берган интервьюсида ортиқча ўлим ҳолатларининг барчаси ҳам коронавирус сабабли юзага келмагани, соғлиқни сақлаш тизимида юклама ортиб кетгани туфайли ҳам ўлим кўпайганини айтиб ўтган: «Тезкор хизматлар банд – кимдадир инфаркт, яна бошқасида нимадир. Режали операциялар кейинга қолдирилмоқда».
Қайд этилишича, мамлакатнинг турли ҳудудлари пандемияга боғлиқ ўлим ҳолатларини турлича тан олмоқда. Масалан, Тива, Коми, Санкт-Петербург, Москва ва Магадан областлари ортиқча ўлимларнинг деярли барчасини коронавирусга боғлаган. Чеченистон, Татаристон, Бошқирдистон, Липецк ва Ленинградда эса ортиқча ўлим ҳолатлари бўйича расман ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Эпидемия даврида энг оғир ой июлда кузатилган – бу вақтда Россияда умумий ўлим ҳолатлари ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ошган. Октябрда Россиянинг 23 регионидаги мавжуд маълумотларга кўра, ўлим ҳолатлари 32 фоизга ошгани кузатилган. «Росстат» октябр ойи бўйича тўлиқ статистикани декабр ойида тақдим этади.

- 23 ноябр куни Россияда 491 киши коронавирус қурбони бўлди - бу пандемия даврида эълон қилинган кунлик ўлим ҳолатлари сони бўйича навбатдаги антирекорддир. Аввалги антирекорд 21 ноябр куни қайд этилганди, ўшанда оператив штаб 467 ўлимни тасдиқлаган, кейинги кунларда рақамлар сезиларли даражада пасайган - якшанба куни 401, душанба куни 361 ўлим ҳолати қайд этилган.
- Шу билан биргаликда, кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича кўрсаткич бироз пасайди - сўнгги бир кунда 24 минг 326та янги ҳолат рўйхатга олинган, бир кун олдин янги ҳолатлар сони илк марта 25 мингдан ошганди. Ўтган ҳафтанинг жума кунида илк марта 24 минглик нуқтадан ўтилганди.
- Бутун пандемия даврида штаб 2 138 828 зарарланиш ҳолатини қайд этган, шу вақтгача 1 634 671 бемор тузалиб чиққан, 37 минг 31 бемор вафот этган.
- Россия коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Франциядан кейин бешинчи ўринда бормоқда, ўлим ҳолатлари сони бўйича эса 11-ўринда жойлашган.
Комментарии (0)