< МДҲ давлатлари бош вазирлари иқтисодиёт ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

МДҲ давлатлари бош вазирлари иқтисодиёт ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади

МДҲ давлатлари бош вазирлари иқтисодиёт ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади

Илгари келишилган қатор ҳужжатларни, жумладан, тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик, инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик каби дастурларни муҳокамаларсиз имзолаш режалаштирилган. 

МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 6 ноябрь куни видеоконференция шаклида ўтказиладиган йиғилишида иқтисодий ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йиғилишда илгари келишилган қатор ҳужжатларни, жумладан, тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик, инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик каби дастурларни муҳокамаларсиз имзолаш режалаштирилган. 
Бундан ташқари, МДҲ давлатлари ҳудудларида халқаро юкларни ташишда транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2020-2023 йилларга мўлжалланган стратегияни амалга ошириш бўйича чоралар режаси тасдиқланади.
Шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва биологик ҳолатни назорат қилиш ва баҳолашга оид ҳужжатлар имзолашга тайёрланган.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий