< Жо Байден АҚШ президенти сайловларида муддатдан олдин овоз берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Жо Байден АҚШ президенти сайловларида муддатдан олдин овоз берди

Жо Байден АҚШ президенти сайловларида муддатдан олдин овоз берди
АҚШ президенти лавозими учун икки номзоддан бири бўлган Жо Байден президент сайловларида муддатдан олдин овоз берди. Аввалроқ унинг рақиби - АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам овоз берганди.
77 ёшли Байден ўз рафиқаси Жилл билан бирга 28 октябрда Уилмингтон шаҳридаги (Делавер штати) сайлов участкасига овоз бериш учун келган. У барча гигиеник эҳтиёт чораларига амал қилиб, ҳимоя ниқобида бўлган. Сайлов участкаси ичидан трансляция олиб борилмаган, бироқ сиёсатчи у ердан чиққач мухбирларга ўз фуқаролик бурчини адо этиб, овоз берганини тасдиқлаган.  
АҚШнинг амалдаги президенти янада эртароқ, 24 октябрда Уэст-Палм-Бичдаги (Флорида штати) сайлов участкасида овоз берганди. Ҳозирга келиб 70 млндан кўпроқ америкалик сайловларда муддатдан олдин овоз бериб бўлди. Сайловларнинг асосий куни 3 ноябрда бўлиб ўтади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий