< Инқироздан чиқиш режаси. Беларусда конституцияга ўзгартириш киритилиб, янги сайловлар ўтказилиши мумкин » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Инқироздан чиқиш режаси. Беларусда конституцияга ўзгартириш киритилиб, янги сайловлар ўтказилиши мумкин

Инқироздан чиқиш режаси. Беларусда конституцияга ўзгартириш киритилиб, янги сайловлар ўтказилиши мумкин

Беларусь ҳукумати Россия ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан биргаликда ички сиёсий инқироздан чиқиш режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берган.

Фото: EPA / Scanpix / LETA
Режа 2022 йилгача Беларусь Конституциясига президент ваколатларининг бир қисмини ҳукумат ва парламентга беришни, шундан кейин мамлакатда янги президентлик ва парламент сайловлари ўтказиш бўйича ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.
28 август куни Венада ЕХҲТ доимий кенгашининг Беларусдаги вазият муҳокамасига бағишланган махсус йиғилиши ўтказилганди. РБК манбалари маълум қилишича, унда Минск вакили ҳам иштирок этган, у ўз чиқишида конституцион ислоҳотлар, Александр Лукашенконинг ҳисоб бўйича олтинчи бўлган беш йиллик муддати давомида янгидан сайловлар ўтказиш - ягона йўл эканини таъкидлаган.
Минск вакили конституцион ислоҳотлар давомида Беларусь сиёсий тизимлари либераллашуви, сиёсий партиялар роли ошиши ва сайлов қонунчилиги ўзгаришига ишонч билдирган. Конституцияга ўзгартиришлар референдум орқали киритилиши режалаштирилмоқда — Лукашенко ҳам август ойидаги президентлик сайловларидан олдин шуни ваъда қилганди.
Беларусь Конституциясига тузатишлар лойиҳаси аллақачон тайёр бўлган. Уни Конституцион суд раисининг ўринбосари Наталья Карпович раҳбарлигидаги судьялар гуруҳи ишлаб чиққан. РБК Россиядаги «Беларусь йўналишида ишлайдиган» вазирликлардан биридаги манбасига асосланиб хабар беришича, ҳужжат ҳали Лукашенко томонидан тасдиқланмаган. 
РБК суҳбатдошининг сўзларига кўра, 2022 йилда муддатидан аввал президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш масаласи Россия ТИВ ҳамда Беларусь ўртасида 2 сентябрдаги музокараларда ҳам ўртага ташланган.
«Аслида бу мухолифат таклиф қилаётган ташаббус, бироқ жараён нисбатан хотиржам муҳитда ўтади», деган РБК манбаларидан бири. У янги сайловларгача Лукашенко ўзи учун хавфсизлик кафолатларини таъминлаб олиши кераклигини қайд этиб ўтган.
«Мен шунчаки кетмайман» – Лукашенко россиялик журналистларга катта интервью берди
Лукашенко бунгача ҳам бир неча марта муддатидан аввалги сайловлар фақат конституцион ислоҳотлардан кейингина ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. У 2016 йилдан бери конституцион ислоҳотлар ҳақида гапириб келади, аммо аниқ муддатни айтмаган. Шунингдек, У Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини ҳам айтган. Ҳозирча ҳужжат омма эътиборига ҳавола этилмади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий