Беларуслар Лукашенконинг қароргоҳига «совғалар» билан келишди. Намойишчиларни унинг ёрдамчиси қаршилади
Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида норозилик акциялари давом этмоқда. Журналистларнинг баҳолашича, бугун ҳам Минскдаги маршда ўн минглаб кишилар иштирок этган. «Нашей Нивы» ҳисоб-китобларига кўра эса юз минг киши кўчага чиққан. Минскдан ташқари Брест, Могилев, Витебск, Гомел, Бобруйск ва бошқа йирик шаҳарлар ҳам фаоллик кўрсатди. Намойишчилар аввалги митингларда бўлгани каби Александр Лукашенконинг истеъфога чиқишини ҳамда мамлакат президентлиги лавозими учун ҳалол сайловлар ўтказишни талаб қилишди.

Минскдаги асосий майдонлар намойишлар бошланишидан олдинроқ ёпиб қўйилди. Намойишчилар метро бекати атрофида йиғилишди ва марказ томон юришди, аммо асосий майдонлар — Мустақиллик, Ғалаба, Октябрьский ва «Минск — қаҳрамон-шаҳар» ёдгорлиги — аллақачон тўсиб қўйилганди. Акция вақтида метронинг марказий бекатлари ҳам ёпилди. Натижада одамларнинг асосий оқими Мустақиллик майдонидан ҳаракатланишди, бу ерда бир неча кишини қўлга олишди, кейин — Ғолиблар проспектидан Давлат байроғи майдони сари юришди. Мустақиллик саройи атрофи хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинганди.

Беларусь ИИВ маълумотига кўра, Минскда 30 август куни жами 140 кишини қўлга олишган. Фуқаролик кийимидаги шахслар Давлат хавфсизлик қўмитаси биноси яқинидаги намойишчиларни қўлга олишган. Шунингдек, милициянинг хизмат автомобилига ҳужум уюштиришда айбланган шахслар қўлга олинган. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, «бир гуруҳ одамлар» машинанинг олд ойнасини синдириб, ён қисмига зарар етказишган — уч киши қўлга олинган.
Асосий мобил операторлар интернетни «давлат органлари буйруғи» билан секинлаштирган. Соат 15:00дан бошлаб МТС, Life ва A1 операторларида мобил интернет фаолиятида муаммолар кузатилди, сайтлар бир неча дақиқа давомида очилмай қолди. Бир неча соатдан кейин мобил интернет фаолияти тикланди.
Намойишлар Александр Лукашенконинг туғилган кунига тўғри келди. 30 август куни у 66 ёшга тўлди. Уни Путин телефон орқали табриклади. Намойишчилар эса Лукашенкони «ағдарилиш куни» билан табриклашди ва Мустақиллик саройига ўз совғаларини келтиришди — картондан ясалган улкан таракан, диктатура учун тобут ва бошқа турли буюмлар. Аёллар қўлларида қовоқлар билан миллий либосларда Мустақиллик майдонига қараб юрган. Беларусь афсоналарига кўра, қиз бирор йигитга рад жавоби берса, уни ёқтирмаса, унга қовоқ берган. Бу жуда ҳақоратли маънони билдирган. Шунга қиёсан улар ҳам ёқтирилмаган «амаки»га қовоқ олиб боришди. Намойишчилар сарой атрофида тўпланиб, «Биз туғилган кундамиз!» дея ҳайқиришди.

Журналистларга милиция ходимлари ва намойишчилардан узоқроқда туриш тавсия қилинди. Ички ишлар вазирлигининг огоҳлантиришида, «ўз хавфсизлиги учун» журналистлар милиция ва намойишчиларга 100 метрдан яқин келмаслик сўралганди. Минскда ТАСС корреспонденти Иван Колиганов қўлга олинган, аммо бир неча соат ўтиб уни қўйиб юборишган.
Намойишчилар Лукашенконинг Мустақиллик саройидаги қароргоҳигача боришди, аммо кучишлатар тизим ходимлари томонидан тўхтатилди. Бу ердаги намойишчилар орасида Мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари — Мария Колесникова, Максим Знак ва Лилия Власовани ҳам кўриш мумкин эди. Колесникова хавфсизлик кучларидан раҳбарларни чақиришни ёки уни музокаралар учун ўтказиб юборишни сўради. Уни ўтказишмади. Бир неча соат ўтиб Минскда ёмғир қуя бошлади — намойишчиларнинг катта қисми уйига кетди.
Намойишчилар қаршисига Лукашенконинг ёрдамчиси Николай Латишенок чиқиб келди. У намойишлар ноқонунийлиги, сайловлар ҳаққоний ўтгани, мухолифат ва ҳукумат ўртасида музокаралар ўтказилмаслиги, ҳукумат конституцион ислоҳотлар ўтказишга тайёрланаётгани, мувофиқлаштирувчи кенгаш «Европага юборилиши кераклиги» ҳақида гапирган.
Лукашенко бу вақтда қаерда бўлгани аниқ эмас. Унинг матбуот котиби журналистларга фақат бир сурат жўнатди, унда президент автомат кўтарган ҳолда Мустақиллик саройи олдидан ўтаётгани кўрсатилган. «Пул первого» телеграм канали бу сурат соат 16:00да, намойишчилар Мустақиллик саройини ўраб олган хавфсизлик кучлари занжири олдига келишган вақтда олингани ҳақида ёзди. Аммо «Радио Свобода»нинг ҳисоблашича, бу вақтда намойишчилар қароргоҳ олдида бўлишмаган, улар келишганида эса бундай кийимдаги шахсни кўришмаган.
Лукашенко ва Путин Москвада учрашиши режалаштирилган. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизмати хабар берди. Кремлнинг аниқлик киритишича, учрашув «яқин ҳафталар ичида» ўтказилади.

“Революционный процесс всегда карается”.
— bbcrussian (@bbcrussian) August 30, 2020
"Наша Нива" и "Еврорадио" пишут, что с протестующими у дворца Независимости пообщался человек, представившийся Николаем Латышенко, помощником Александра Лукашенко. pic.twitter.com/mQoXYnx5TR
Лукашенко бу вақтда қаерда бўлгани аниқ эмас. Унинг матбуот котиби журналистларга фақат бир сурат жўнатди, унда президент автомат кўтарган ҳолда Мустақиллик саройи олдидан ўтаётгани кўрсатилган. «Пул первого» телеграм канали бу сурат соат 16:00да, намойишчилар Мустақиллик саройини ўраб олган хавфсизлик кучлари занжири олдига келишган вақтда олингани ҳақида ёзди. Аммо «Радио Свобода»нинг ҳисоблашича, бу вақтда намойишчилар қароргоҳ олдида бўлишмаган, улар келишганида эса бундай кийимдаги шахсни кўришмаган.
Лукашенко ва Путин Москвада учрашиши режалаштирилган. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизмати хабар берди. Кремлнинг аниқлик киритишича, учрашув «яқин ҳафталар ичида» ўтказилади.
Комментарии (0)