< Қозоғистон 7 та давлат билан мунтазам рейсларни қайта йўлга қўяди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қозоғистон 7 та давлат билан мунтазам рейсларни қайта йўлга қўяди

Қозоғистон 7 та давлат билан мунтазам рейсларни қайта йўлга қўяди
Қозоғистон ҳукумати 17 августдан 7 та давлат билан коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган авиаалоқани босқичма-босқич қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда республиканинг саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги маълум қилди.  
Қозоғистон БАА, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Россия ва Украина билан мунтазам парвозларни тиклайди.
Қозоғистон томони ушбу давлатларнинг авиация соҳасидаги мутасадди идоралари билан санитар-эпидемиологик талабларга риоя қилинган ҳолда мунтазам рейсларни тиклаш масаласини ўрганиб чиққан. 
Хабарда таъкидланишича, рейслар сони ҳаво алоқаси ҳақидаги ҳукуматлараро келишувлар асосида ва самолётларнинг ҳар бир йўналишдаги юкланишига боғлиқ ҳолда белгиланади. Рейслар ва уларга чипталар сотилиши авиакомпаниялар сайтларида эълон қилинган жадвалларга кўра амалга оширилади.
Қозоғистонда пандемия бошланиши билан халқаро ва ички йўналишлар бўйича деярли барча йўловчи рейслари тўхтатилган эди. 1 майдан республикада ички авиарейслар тикланган.
Кейинроқ Қозоғистон 20 июндан бир қатор давлатларга рейсларни тиклашга қарор қилган. Бироқ мураккаб эпидемиологик вазият сабабли фақат Жанубий Корея ва Туркияга авиарейсларга рухсат берилган. 5 август куни Туркия пандемия сабабли Қозоғистон билан парвозларни тўхтатишга қарор қилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий