< Етакчи IT-компаниялар бир кун ичида 250 миллиард долларга қимматлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Етакчи IT-компаниялар бир кун ичида 250 миллиард долларга қимматлади

Етакчи IT-компаниялар бир кун ичида 250 миллиард долларга қимматлади
Дунёнинг энг йирик IT-компаниялари - Amazon, Apple, Facebook ва Google Alphabet’нинг бозор нархи 30 июлда 250 млрд долларга қимматлаб, 5 трлн доллардан ошди.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, IT-гигантлар акциялари нархлари кескин ошиши уларнинг 2019-2020 молиявий йилнинг 3-чораги бўйича молиявий ҳисоботлари эълон қилингандан кейин юз берган.
Apple’нинг апрель-июндаги соф даромади 2019 йилнинг шу давридагига нисбатан 18 фоизга ошиб, 16,3 млрд долларга етган, тушуми эса 11 фоизга ошиб, 59,7 млрд долларни ташкил қилган.   
Amazon’нинг соф даромади эса биржа таҳлилчилари прогнозидан 10 марта кўпроқни ташкил қилган ва бир акцияга 10,3 фоизга етган. Компаниянинг тушуми 40 фоизга ошиб, 88,91 млрд долларга етган.  
Facebook’нинг 3-чорак бўйича тушуми 18,7 млрд долларни, соф даромади бир акцияга 1,8 долларни ташкил қилган. 
Google Alphabet’нинг соф даромади эса прогноз қилинган бир акцияга 8,21 доллар ўрнига 10,13 долларни ташкил қилган. Компания тушуми эса чорак якунларига кўра 38,30 млрд долларга етган. Бу қийматдан 3,81 млрд доллари YouTube’га, 3,01 млрд доллари эса булутли хизматларга тўғри келган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий