Озарбойжон ва Туркия ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади
Ҳарбий машғулотларга зирҳли техника, артиллерия қурилмалари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини жалб этиш режалаштирилган.
Фото: AZƏRTACОзарбойжон Туркия билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади, деб хабар берди Vesti.az.
Маълум қилинишича, 1 августдан 5 августгача Боку ва Нахичеванда қуруқликдаги қўшинлар иштирокида машғулотлар ўтказилади. Ҳарбий авиация иштирокидаги машғулотлар 29 июлдан 10 августгача Боку, Нахичеван, Гянж, Кюрдамире ва Евлахда бўлиб ўтади.
Машғулотлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида ўтказилади. Ҳарбий машғулотларга зирҳли техника, артиллерия қурилмалари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини жалб этиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 июлда Озарбойжон ва Арманистон чегарасида бўлиб ўтган тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бўлган.
Анқара Бокуни қўллаб-қувватламоқда.
«Озарбойжоннинг дарди бизнинг дардимиз. Озарбойжонлик ҳарбийларнинг ўлими жавобсиз қолмайди», — деди Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар.
Комментарии (0)