< Россиядан 200 га яқин ўзбекистонлик талабалар олиб келинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россиядан 200 га яқин ўзбекистонлик талабалар олиб келинди

Россиядан 200 га яқин ўзбекистонлик талабалар олиб келинди
Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Россиянинг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали мамлакатга олиб келинди.
ЎзА хабарига кўра, бу президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан амалга оштирилган.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтган Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинган.
“Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар бош вазир Абдулла Ариповга видеомурожаат йўллаб, уйларига қайтиш учун чартер рейс ташкиллаштириб беришни илтимос қилишган эди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий