< Исроилда тиббиёт ҳамширалари маошлари оширилишини талаб қилиб иш ташлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Исроилда тиббиёт ҳамширалари маошлари оширилишини талаб қилиб иш ташлади

Исроилда тиббиёт ҳамширалари маошлари оширилишини талаб қилиб иш ташлади

Кўплаб тиббиёт ходимлари карантинда бўлганлиги сабабли қолганлар икки баравар юклама билан ишламоқда.

Фото: The Jerusalem Post
Исроилда меҳнат ҳақи оширилишини талаб қилган тиббиёт ҳамшираларининг иш ташлаши бошланди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.
 Қайд этилишича, аксарият ҳамширалар коронавирус юқтирган беморлар даволанаётган юқумли касалликлар шифохоналарига ишга жўнатилган. Шунингдек, кўплаб тиббиёт ходимлари карантинда бўлганлиги сабабли қолганлар икки баравар юклама билан ишламоқда.
Иш ташлаш вақтида касалхоналарнинг коронавирус бўлимларигина ишлайди, шунингдек, беморларга тезкор ёрдам берувчи навбатчи ҳамширалар ҳам ишда бўлади.
 Охирги маълумотларга кўра, Исроилда коронавирус юқтирганлар сони 50 мингдан ошган, 21 мингдан ортиқ киши соғайиб кетган. Вафот этганлар сони 400дан ошган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий