< Японияда табиий офат қурбонлари сони 76 кишига етди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Японияда табиий офат қурбонлари сони 76 кишига етди

Японияда табиий офат қурбонлари сони 76 кишига етди
Японияда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида қурбон бўлган фуқаролар сони 76га етди. Бу ҳақда NHK телеканали жойлардан олинган маълумотларга асосланган ҳолда хабар қилмоқда
Бир киши ўта оғир ҳолатда топилган бўлса, 13 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. 15 минг уйнинг вайрон бўлишига олиб келган сув тошқинлари ва ер кўчкиларига мамлакат жануби-ғарбида икки ҳафтадирки давом этаётган сурункали ёмғирлар сабаб бўлган. 
Об-ҳаво мутахассислари эса, ҳафта охиригача ёмғир тўхтамаслигини, бироқ ёмғир тўхтаган вақтда ҳам сергакликни йўқотмаслик кераклигини, чунки сезилар-сезилмас ер қимирлаши ҳам сувга тўйинган ернинг кўчишига сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий