< Россияда коронавирусга қарши яна бир дори маъқулланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россияда коронавирусга қарши яна бир дори маъқулланди

Россияда коронавирусга қарши яна бир дори маъқулланди
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши мўлжалланган «Коронавир» дори воситасини маъқуллади.
Дори фавипиравир асосида «Р-ФАРМ» компанияси томонидан тайёрланади.
25 июнда савдодаги номи «Арепливир» бўлган дори воситаси маъқулланганди. Унинг халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи «Фавипиравир»дир. Дори «Промомед» компанияси томонидан тайёрланади. Илгари бу препарат эболадан даволашда қўлланилган.
30 май куни Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган биринчи дори - “Авифавир” мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий