< Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида юздан ортиқ киши вафот этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида юздан ортиқ киши вафот этди

Ҳиндистонда чақмоқ уриши натижасида юздан ортиқ киши вафот этди
Ҳиндистоннинг Биҳар ва Уттар-Прадеш штатларида икки кун ичида чақмоқ уриши натижасида 110 киши вафот этди.
Ҳиндистоннинг Биҳар ва Уттар-Прадеш штатларида икки кун ичида чақмоқ уриши натижасида 110 киши вафот этди. РИА Новости хабарига асосан.
Бундан ташқари, Биҳар штатида 20 киши, Утар-Прадеш штатида 12 киши жароҳат олди. Улар шифохонага ётқизилди.
Бош вазир Нарендра Моди ҳамдардлик билдирди.
“Уттар-Прадеш ва Биҳарнинг баъзи туманларида кучли ёмғингарчилик ва чақмоқ уриши туфайли аҳоли вафот этгани тўғрисида қайғули хабарлар келди. Штатлар ҳукуматлари фавқулодда ёрдам кўрсатилмоқда”, - деб ёзди у  твиттерда.
Штатлар ҳукумати вафот этган кишиларнинг қариндошларига 400 минг рупий ёрдам пули берилади.
Об-ҳаво департаменти Уттар-Прадешда кучли ёғингарчиликнинг давом этишини башорат қилмоқда. Кейинги бир неча кун давомида сув тошқини тез-тез бўладиган - Непал билан чегарадош шимолий ҳудудларда "жуда кучли ёғингарчилик" билан момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий