< Қирғизистонда коронавирус авж ола бошлади. Шаҳарларга фавқулодда ҳолат режими қайтарилиши мумкин » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қирғизистонда коронавирус авж ола бошлади. Шаҳарларга фавқулодда ҳолат режими қайтарилиши мумкин

Қирғизистонда коронавирус авж ола бошлади. Шаҳарларга фавқулодда ҳолат режими қайтарилиши мумкин

Қирғизистонда коронавирус яна авж ола бошлагани туфайли ҳукумат яна бир неча област ва шаҳарларда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди.

Фото: REUTERS/Vladimir Pirogov
«Айни вақтда Чуй вилоятида, Бишкекда, Ўш вилоятида ва Ўш шаҳрида вазият жуда кескинлашди. Бугун республика штаби йиғилишида фавқулодда ҳолат режимини қайтариш масаласи муҳокама қилинади ва барча омиллардан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилинади», деган вазир ўринбосари махсус брифингда.
24 июнь куни Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков Москвага ҳарбий парадга борганида ўзига ҳамроҳлик қилган икки кишида вирус аниқлангач, Бишкекка қайтганди, у энди бир неча кун ўзини иҳоталаш режимида бўлади.
«Бугун нафақат президент администрациясида, балки бошқа давлат муассасаларида ҳам касалланиш ҳолатлари аниқланди. Шунинг учун давлат хизматчилари масофадан ишлаш режимига ўтишади. Оқ уй ёпилиши масаласи ҳам кўриб чиқилади», деган Каратаев.
Қирғизистон ҳукумати ўтган ҳафтада касаллик тарқалиши яна тезлашгани туфайли карантин чоралари кучайтирилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Қирғизистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат 20 март куни аниқланганди, шу вақтгача қайд этилган ҳолатлар сони 3954тага етган, шундан 43 бемор вафот этиб, 2112 бемор тузалиб чиққан.
Июнь ойи бошида кунлик ўсиш темпи пасайганди - 1 июнь куни 69 ҳолат қайд этилди ва бу кейинги икки ҳафта давомида энг юқори ҳолат бўлиб қолди, 13 июнь куни 41 ҳолат аниқланди, 14 июнь куни 78 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ҳамда шундан кейин кунлик ҳолатлар сони ўсишни бошлади.
18 июнь куни мамлакатда 95та ҳолат қайд этилганди, 19 июнь куни касалланиш ҳолатлари сони 132тани ташкил қилди ва шундан буён фақат ўсиш кузатилмоқда (кунлик ўсиш юздан кўп) - 23 июнь куни 163, 24 июнь куни 207 ҳолат қайд этилди, бугун тонгда эса беморлар сони биратўла 228тага ўсди ва ҳозирдан кунлик ўсиш бўйича энг юқори натижа қайд этилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий