< Пекин коронавирус сабабли Хитойнинг қолган қисми билан транспорт алоқасини тўхтатади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Пекин коронавирус сабабли Хитойнинг қолган қисми билан транспорт алоқасини тўхтатади

Пекин коронавирус сабабли Хитойнинг қолган қисми билан транспорт алоқасини тўхтатади

Пекин маъмурияти 19 июндан Хитойнинг қолган ҳудудлари билан йўловчи ташишни тўхтатади. Бунга Хитой пойтахтида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилгани сабаб ҳисобланади.

Фото: chinadaily
Транспорт алоқаси тўхтатилишини шаҳарнинг транспорт қўмитаси раиси Жун Цзюнь маълум қилган. Унинг таъкидлашича, коронавирус авж олиши ортида “йўловчилар оқими анча қисқарган”. У йўловчилар сотиб олинган чипталар учун пулларини қайтара олишларини қўшимча қилган.
        
Ўтган ҳафта Пекинда деярли 2 ойлик танаффусдан кейин яна коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Айни вақтда шаҳарнинг шифохоналарида 159 киши коронавирусдан даволанмоқда. Шунингдек, Пекинда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга жавоб бериш даражаси иккинчидан учинчига оширилган. 
Пекинда пандемия вақтида умумий ҳисобда 752 киши коронавирусга чалинган, улардан 584 нафари соғайиб кетган, 9 нафари вафот этган. Хитой бўйича коронавирусга чалинганлар сони 84,4 мингдан, ундан вафот этганлар эса 4,6 мингдан кўпроқни ташкил қилган, 79 минг киши соғайиб кетган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий